МУК компаниясидан бизнесингиз учун булутли ечимлар

Cloud Solution Provider – ойлик тўловли, Microsoft Office 365, AZURE, EMS, D365 булутли сервисларидан фойдаланиш имкониятига эга сотувлар канали.

MUK Cloud Solutions – бу тезда иш бошлашга тайёр ечимлар ва хизматлар тўплами бўлиб, бизнеснинг узлуксизлигини таъминлашга, меҳнат самарадорлигини ва ходимлар мобиллигини оширишга йўналтирилган. Унда жамоавий ишлашнинг замонавий муҳофазаланган воситалари тақдим этилади.
Унинг ёрдамида ташкилотингиз инфратузилмасига булутли технологияларни тез ва самарали татбиқ этиш мумкин.

Таклифимиз:

  • "Нол"дан бошлаб инфратузилмани яратиш. Минимал капитал харажатлар. Булутли ресурсларни ижарага олиш ва сервис хизмати учун оптимал амалиёт чиқимлари.
  • Инфратузилмани масштаблаш (корхона ўсиши, янги ҳудудий офислар, юкламанинг режалаштирилаётган ортиши). Булутдаги янги, ерусти инфратузилмаси билан интеграцияланган сервислар.
  • Инфратузилмани узилишлардан ҳимоялаш:
    • Захира нусхалари (файллар, виртуал машиналар, маълумотлар базаси)ни булутда сақлаш.
    • Авариявий узилишлардан ҳимоя, тиклаш. Юқори фойдаланиш икониятини берувчи кластерлар – виртуал машиналар ёки SQL маълумотлар базалари даражасида.
  • Корпоратив ахборот ҳимояси:
    • Корпоратив ёзишмаларни ҳимоялаш.
    • Ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни ҳимоялаш.
  • Мобил қурилмаларни бошқариш
  • Иловалар хостинги, уларни бошқариш:
    • Веб-сайтлар тузиш ва созлаш, сайтларни булутга миграцияси.
    • SharePoint on-line, Exchange on-line, Skype for business on-line тузиш.

Амалда ишлатилган ресурслар учун ойлик тўловли Microsoft булутли ечимларини тақдим этувчи шерик бўлинг.